Туман ҳокими 20 га яқин фуқаро мурожаатларини ўрганди
2026-09-20 17:55:00 / Янгиликлар

Туман ҳокими 20 га яқин фуқаро мурожаатларини ўрганди
Бугун Янгиҳаёт тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Қабулда туманимизнинг турли маҳаллаларида истиқомат қилувчи 20 га яқин фуқаро тиббий хизматлардан фойдаланиш, уй-жой, ишга жойлашиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммунал хизматлар сифатини ошириш, пиёдалар йўлакларини ташкил этиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, ободонлаштириш ва ҳудудларни тартибга келтириш бўйича муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаат туман ҳокими, тегишли идора вакиллари ҳамда фуқаролар иштирокида атрофлича кўриб чиқилди. Натижада айрим масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилди, баъзилари юзасидан эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бундай қабуллар фуқароларни қийнаётган масалаларни ўрганиш, уларнинг ечимига кўмаклашиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
