Хушнуд маҳалласида ёшлар билан учрашув ўтказилди
2026-09-04 16:50:00 / Янгиликлар

Хушнуд маҳалласида ёшлар билан учрашув ўтказилди
Бугун «Ёшлар куни» доирасида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Хушнуд маҳалласида ёшлар билан учрашув ўтказди.
«Раҳбар ва ёшлар учрашуви» форматида ўтказилган учрашувда маҳаллада истиқомат қилувчи ёшлар, Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи ҳамда маҳалла раислари иштирок этди.
Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат ва таклифларини билдирди. Билдирилган таклифлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
