Хориждаги ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди
2026-09-03 16:45:00 / Янгиликлар

Хориждаги ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди
Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида «Ёшлар куни» муносабати билан хорижда таҳсил олаётган ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бораётган бир гуруҳ янгиҳаётлик ёшлар билан онлайн мулоқот ташкил этилди.
«Раҳбар ва ёшлар учрашуви» форматида ўтказилган учрашувда Янгиҳаёт тумани прокурори, туман ҳокими ўринбосари, масъул ташкилотлар вакиллари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъул ходимлари иштирок этди.
Мулоқот давомида айни пайтда хорижда бўлиб турган ёшлар билан очиқ суҳбат ўтказилди. Унда ёшлар дуч келаётган муаммолар, уларни қийнаётган масалалар, шунингдек, илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, хориждаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва салоҳиятини юрт равнақи йўлида самарали йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
