Ҳарбий хизматчилар учун психологик семинар-тренинг ўтказилди
2026-09-10 16:10:00 / Янгиликлар

Ҳарбий хизматчилар учун психологик семинар-тренинг ўтказилди
Янгиҳаёт туманида Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмлардан бирида “Психологик ишлар куни” доирасида ҳарбий хизматчилар учун семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбир Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази психологи У. Аширов ҳамкорлигида ўтказилди.
Семинар давомида ҳарбий хизматчиларга ҳарбий жамоаларда суицидга олиб келувчи омиллар ва унинг олдини олишнинг профилактик усуллари, шунингдек, стрессли ҳолатларни психодиагностика қилиш ва психопрофилактика масалалари юзасидан тушунчалар берилди.
Тренинг жараёнида иштирокчиларнинг руҳий барқарорлигини мустаҳкамлаш, стрессли вазиятларни тўғри бошқариш, жамоада соғлом психологик муҳитни шакллантириш ҳамда муаммоли ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олишга қаратилган амалий машғулотлар ўтказилди.
Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан жавоб олдилар.
