Пробация назоратидаги фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
2026-09-10 12:15:00 / Янгиликлар

Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида “Ўзбекфильм” биносида навбатдаги “Ишга марҳамат” бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмарканинг асосий мақсади — пробация назоратида турувчи фуқароларни иш билан таъминлаш, уларнинг жамиятга мослашувига кўмаклашиш ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун зарур шароитларни яратишдан иборат.
Тадбирда Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи рўйхатида турувчи 15 нафар назорат остидаги шахс иштирок этди.
Меҳнат ярмаркасида 50 та ташкилот 200 та бўш иш ўрни билан иштирок этиб, фуқароларга мавжуд вакансиялар, меҳнат шароитлари ва ишга жойлашиш тартиби ҳақида маълумотлар берилди.
