«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси амалда!
2026-08-18 17:20:00 / Янгиликлар

«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси амалда!
Янгиҳаёт туманида «Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2026 йил 1-мавсумида ғолиб бўлган лойиҳалар асосида босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 72-сонли оилавий поликлиника ҳам ғолиб лойиҳалар қаторидан ўрин олган. Мазкур лойиҳа «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси» маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилиб, тиббиёт муассасасининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.
Шунингдек, лойиҳа доирасида 3-сонли умумтаълим мактаби биноси ҳамда футбол стадиони атрофи панжара билан ўралиб, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Бундан ташқари, мактаб биносининг ташқи қисми таъмирланди.
