«Ҳар бир болажон ўзини бахтли ҳис қилиши керак» — Ҳаёт Иногамов
2026-08-19 17:20:00 / Янгиликлар

«Ҳар бир болажон ўзини бахтли ҳис қилиши керак» — Ҳаёт Иногамов
Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокими ижтимоий соҳа объектларида яратилган шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида «Чоштепа» маҳалласида бўлди.
Хусусан, туман ҳокими маҳалла ҳудудида жойлашган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфидаги кичик ҳажмдаги болалар уйида бўлиб, муассаса фаолияти билан танишди.
Ўрганиш давомида болалар учун яратилган шарт-шароитлар, мавжуд қулайликлар ва бинонинг ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек, болалар учун қулай шароитларни янада яхшилаш, муассасани зарур жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда тарбияланувчилар учун муносиб муҳит яратиш масалалари кўриб чиқилди.
