Кореялик мутахассислар 51-сонли ДМТТдаги таълим жараёнлари билан танишди
2026-08-20 17:15:00 / Янгиликлар

Кореялик мутахассислар 51-сонли ДМТТдаги таълим жараёнлари билан танишди
Янгиҳаёт туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг қизиқиши, мустақил фикрлаши ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган «Бола, ўйин ва педагог» лойиҳаси асосида ўйинга асосланган таълим жараёнлари олиб борилмоқда.
Мазкур йўналишдаги амалий жараёнларни ўрганиш ва илғор тажрибалар билан танишиш мақсадида Корея Республикасидаги нуфузли университет вакиллари Янгиҳаёт туманидаги 51-сонли ДМТТда бўлишди.
Ташриф давомида меҳмонлар таълим муҳити, ўйинга асосланган машғулотлар, педагогларнинг болалар билан ишлаш усуллари ҳамда замонавий педагогик ёндашувлар билан танишди.
Шунингдек, тажриба алмашинуви давомида ўйин орқали болаларнинг қобилиятини ривожлантириш, мустақил қарор қабул қилишига имкон яратиш ва индивидуал ёндашув масалалари муҳокама қилинди.
