Ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Президент Администрацияси вакили Янгиҳаёт туманидаги саноат объектларини ўрганди
2026-08-08 13:55:00 / Янгиликлар

Ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Президент Администрацияси вакили Янгиҳаёт туманидаги саноат объектларини ўрганди
Бугун Ташқи ишлар вазири ўринбосари ҳамда Президент Администрацияси вакили Янгиҳаёт туманида бўлиб, ҳудуддаги саноат ва ишлаб чиқариш объектларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Хусусан, масъул раҳбарлар «Янги Авлод» махсус саноат зонасида бўлиб, бу ерда тадбиркорлар учун яратилган имконият ва шарт-шароитларни ўрганди. Ташриф давомида туман ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ҳамда технопарк вакиллари томонидан ҳудудда фаолият юритаётган корхоналар, ишлаб чиқариш йўналишлари ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилди.
Шундан сўнг «JAC Motors Toshkent» МЧЖ ҚК фаолияти, ишлаб чиқариш қуввати ҳамда мавжуд имкониятлари билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, масъуллар «Yangihayot Industrial Texnoparki» ҳудудида бўлиб, технопарк фаолияти, унда жойлашган корхоналар ҳамда тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
