Ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар билан учрашув ўтказилди
2026-07-23 17:40:00 / Янгиликлар

Ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар билан учрашув ўтказилди
Янгиҳаёт туманида ҳар ҳафта пайшанба куни «Ёшлар куни» доирасида ёшлар билан учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказиш анъанаси давом этмоқда.
Хусусан, бугун Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида туман ҳокими, туман ИИО ФМБ бошлиғи, масъул раҳбарлар ҳамда маҳаллаларда истиқомат қилувчи ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, унда ёшларнинг келгуси режалари, уларни қизиқтирган саволлар, фикр-мулоҳазалари ҳамда таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Шунингдек, тадбир давомида ёшларга таълим олиш имкониятлари, бандлигини таъминлаш, амалдаги қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ҳамда ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар бўйича зарур йўл-йўриқлар берилди.
