Никоҳланувчи жуфтликлар учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди
2026-07-15 11:55:00 / Янгиликлар

Никоҳланувчи жуфтликлар учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди
Янгиҳаёт тумани «Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази» томонидан бир гуруҳ никоҳланувчи жуфтликлар учун оиладаги эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Давра суҳбати тарзида ўтган семинарда масъул раҳбарлар ҳамда мутахассислар томонидан ёшларга никоҳдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар, оилавий-ҳуқуқий муносабатларнинг шаклланиши, тўй ва маросимларда ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат асосида мустаҳкам оила қуриш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оила психологияси, репродуктив саломатлик асослари, ижобий ота-оналик кўникмалари ҳамда маънавий-ахлоқий қадриятлар ҳақида тушунчалар берилди. Тадбир якунида ёшларга махсус сертификатлар ва эсдалик китобчалари топширилди.
