Янгиҳаётда касбий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясида муҳим ҳамкорлик йўлга қўйилди
2026-06-25 13:05:00 / Янгиликлар

Янгиҳаётда касбий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясида муҳим ҳамкорлик йўлга қўйилди
Янгиҳаёт туманида жойлашган Тошкент иқтисодиёт ва солиқ техникуми ҳамда «JAC Motors Toshkent» МЧЖ ҚК ўртасида кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида корхона ва техникум ўртасида дуал таълим тизимини йўлга қўйиш, таълим дастурларини ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мослаштириш, шунингдек, бўлажак мутахассисларга қўйиладиган касбий ва малакавий талабларни корхона тажрибаси ҳамда таклифлари асосида шакллантириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари белгиланди.
Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда ПҚ-316-сон «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижроси доирасида йўлга қўйилди.
