Хушнуд маҳалласида ўқув семинар ўтказилди
2026-06-25 12:05:00 / Янгиликлар

Янгиҳаёт туманида оила институтини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраш ҳамда ёшларни никоҳ ва оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугун Хушнуд маҳалла фуқаролар йиғинида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, тегишли ташкилотлар, маҳалла фаоллари ҳамда турмуш қуриш арафасидаги ёшлар иштирокида ўқув семинар ташкил этилди.
Тадбир давомида замонавий оила модели, миллий қадриятлар, оила муқаддаслиги, оила аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, эр-хотин ўртасидаги масъулият ҳамда мустаҳкам оилани шакллантириш масалалари юзасидан мутахассислар томонидан тавсия ва маслаҳатлар берилди. Семинар якунида иштирокчи ёшларга махсус сертификатлар ҳамда эсдалик китобчалари топширилди.
