Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди
2026-06-22 12:50:00 / Янгиликлар

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди
330-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими ўринбосари, туман дин ишлари бўйича бош мутахассиси, Ёшлар ишлари агентлиги Янгиҳаёт тумани бўлими масъул раҳбарлари ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида «Жаҳолатга қарши маърифат ёхуд маънавий таҳдидлар — соғлом эътиқод кушандаси» мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Тадбир давомида мутахассислар томонидан бугунги кунда ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ғоявий ва маънавий таҳдидлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда олдини олиш чоралари юзасидан атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган нотўғри ахборотлар, турли ёт ғоялар ҳамда экстремистик оқимларнинг ёшлар тарбиясига таъсири ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, семинарда ёшларнинг билимли, маънавий етук ва Ватанга садоқатли бўлиб улғайишида оила, таълим муассасалари ва маҳалла ҳамкорлиги муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.
