«Ёшлар куни»: туман ҳокими ёшлар билан учрашди
2026-06-18 11:35:00 / Янгиликлар

Бугун «Ёшлар куни» муносабати билан Янгиҳаёт тумани ҳокими «Хушнуд» маҳалласида ўзига бириктирилган 10 нафарга яқин ёшлар билан учрашди.
Учрашув давомида ёшларнинг бандлиги, таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашига оид масалалар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, ёшларнинг муаммо ва таклифлари, келгусидаги режалари тингланди.
Мулоқот жараёнида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
