Янгиҳаётда қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади
2026-06-16 11:35:00 / Янгиликлар

Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокими Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Янги Авлод» махсус саноат зонаси ҳудудида «Hong Kong Iceberg Investment Co. Ltd» компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида туман ҳокими ва компания вакиллари ўртасида ҳудудда қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида замонавий корхона ташкил этиш, илғор технологияларни жалб қилиш ҳамда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди.
Музокаралар якунида қиймати 8,4 миллион АҚШ доллари бўлган қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди.
