Янгиҳаётда янги замонавий логистика маркази иш бошлайди
2026-06-16 11:30:00 / Янгиликлар

Янгиҳаётда янги замонавий логистика маркази иш бошлайди
Сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси билан Янгиҳаёт тумани ҳудудида ташкил этилаётган махсус саноат зоналари ҳамда яратилаётган кенг имкониятлар янги бизнес лойиҳаларининг амалга ошишига ва хорижий инвесторлар эътиборининг ортишига хизмат қилмоқда.
Айни кунларда Янгиҳаёт туманидаги «Янги Авлод» махсус саноат зонаси фаол ҳамкорлик ва мулоқот майдонига айланиб бормоқда. Хусусан, бугун туман ҳокими Туркиянинг «Aysel Mimarlik Taahhut Sanayi Ticaret Limited Şirketi» компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида туман ҳокими хорижий инвесторлар билан мулоқот қилиб, уларга туманнинг инвестицион салоҳияти, саноат зоналарида яратилган шарт-шароитлар ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Учрашув якунида «Замонавий логистика марказини ташкил этиш» лойиҳаси бўйича ҳамкорлик битими имзоланди.
