Туман ҳокими фуқаролар билан учрашув ўтказди
2026-06-12 11:25:00 / Янгиликлар

Куни кеча Янгиҳаёт тумани ҳокими «Янги Умид» маҳалласида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да рўйхатда турувчи фуқаролар билан учрашув ўтказиб, уларнинг мурожаатлари, муаммо ва таклифларини тинглади.
Очиқ ва самимий руҳда кечган мулоқот давомида туман ҳокими ҳар бир фуқаро билан алоҳида суҳбатлашиб, уларнинг қизиқишлари, келгусидаги мақсад ва режалари билан яқиндан танишди. Фуқароларни қийнаётган масалалар юзасидан фикр алмашилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, учрашувда уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
