«Дўстлик» маҳалласида ўқув семинари ўтказилди
2026-06-06 13:40:00 / Янгиликлар

🇺🇿 «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, тегишли ташкилотлар, маҳалла фаоллари ҳамда турмуш қуриш остонасида турган ёшлар иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.
Семинар давомида мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 майдаги ВМ-257-сонли «Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда оилавий маслаҳат хизматларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти батафсил тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, тадбир давомида оила муқаддаслиги, оила аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, эр-хотин ўртасидаги масъулият ҳамда мустаҳкам оилани шакллантириш масалалари юзасидан мутахассислар томонидан тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Семинар якунида эса иштирокчи ёшларга махсус сертификатлар ҳамда эсдалик китобчалари топширилди.
