Туман ҳокими “Perfect Leader Electrical” корхонасида бўлди
2026-07-01 17:25:00 / Янгиликлар

Туман ҳокими “Perfect Leader Electrical” корхонасида бўлди
Янгиҳаёт туманида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятидаги тўсиқларни бартараф этиш ҳамда саноатнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида ҳудудларда олиб борилаётган ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, туман ҳокими, туман ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ҳамда масъуллар “Perfect Leader Electrical” корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Ўрганишлар давомида ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулот сифати ва ходимлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.
Бундан ташқари, учрашув давомида маҳсулот сифатини ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда экспорт имкониятларини кенгайтириш борасида ўзаро фикр алмашилди.
