“Аёллар дафтари”нинг 7-босқичи доирасидаги ишлар самараси таҳлил қилинди
2026-06-11 18:50:00 / Янгиликлар

“Аёллар дафтари”нинг 7-босқичи доирасидаги ишлар самараси таҳлил қилинди
Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида туман ҳокими, туман ҳокими ўринбосари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда маҳаллалардаги хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш, уларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида шакллантирилган “Аёллар дафтари”нинг 7-босқичи доирасида амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизларга кўрсатилаётган ёрдамлар ва уларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди.
Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш, уларга манзилли ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
