Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг иккинчи чақириқ ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди
2026-06-12 18:50:00 / Янгиликлар
Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг иккинчи чақириқ ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг иккинчи чақириқ ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди
Сессия давомида масъул раҳбарларнинг Янгиҳаёт туманида ёшлар учун ёзги таътилни мазмунли ва самарали ташкил этишга қаратилган “Долзарб 90 кун” чора-тадбирлар дастури ҳамда “Ёшлар дафтари” жамғармаси харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, сессия кун тартибидан Янгиҳаёт тумани маҳаллий бюджети 2026 йил қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш, “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини харажатларга йўналтириш, Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг 2026 йил 19 майдаги II-30-44-14-220-K/26-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳамда бошқа масалалар ўрин олди.
