“Оила муқаддас” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
2026-05-22 17:25:00 / Янгиликлар

Тошкент иқтисодиёт ва солиқ техникумида “Оила муқаддас” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгаши депутатлари, туман дин ишлари бўйича бош мутахассиси, туман адлия бўлими мутасаддилари, масъуллар ҳамда талабалар иштирок этди.
“Раҳбар ва ёшлар учрашуви” форматида ташкил этилган ушбу тадбирда ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилиб, улар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб борилди. Шунингдек, ёшларнинг келгусидаги режалари, ташаббуслари ҳамда мавжуд муаммолари ўрганилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида туман дин ишлари бўйича бош мутахассиси томонидан иштирокчиларга ёт ғоя ва мафкураларнинг асл моҳияти, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашнинг аҳамияти, шунингдек, экстремизм ва терроризм билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олиш масалалари юзасидан тушунчалар берилди.
