Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори Янгиҳаёт туманида бўлди
2026-05-23 17:15:00 / Янгиликлар

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори Янгиҳаёт туманида бўлди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори Янгиҳаёт туманида бўлиб, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва мутасаддилар билан биргаликда ҳудуддаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини ўрганди.
Ўрганишлар давомида масъуллар “Артикул Азия Кабель” электр кабеллари ишлаб чиқариш корхонаси, “East Can Solution” МЧЖнинг ичимликлар учун алюмин қадоқлар ишлаб чиқариш лойиҳаси, “Jac Motors Toshkent” МЧЖ ҚКнинг енгил тижорат автомобиллари ва электромобиллар ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда “Maxcopper” МЧЖнинг мис қувур маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларида бўлиб, уларнинг ишлаб чиқариш қуввати, мавжуд имкониятлари ҳамда экспорт салоҳияти билан яқиндан танишди.
Шунингдек, корхоналар фаолиятини янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида учраётган айрим муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
