49-сонли ДМТТда семинар бўлиб ўтди
2026-05-25 17:10:00 / Янгиликлар

Бугун Янгиҳаёт туманидаги 49-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Formation of Stable Motivation for Learning English in Children” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари ва мутахассислари иштирок этиб, болаларда инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ва барқарор мотивацияни шакллантиришнинг замонавий усуллари юзасидан фикр алмашдилар.
Тадбир давомида интерактив машғулотлар, дидактик ўйинлар ҳамда креатив ёндашувларнинг таълим самарадорлигини оширишдаги ўрни ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, хорижий тилни ўқитишда инновацион методлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар билдирилди.
Семинар якунида боғча тарбияланувчилари томонидан тайёрланган рақслар ва саҳна кўринишлари намойиш этилиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашилди.
