“Тошкент” маҳалласида хотин-қизлар муаммолари ўрганилди
2026-04-29 17:05:00 / Янгиликлар
“Тошкент” маҳалласида хотин-қизлар муаммолари ўрганилди

“Тошкент” маҳалласида хотин-қизлар муаммолари ўрганилди
Янгиҳаёт туманида аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш мақсадида маҳаллаларда сайёр қабуллар давом этмоқда.
Хусусан, бугун “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғинида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, туман ИИО ФМБ масъул ходимлари, мутасаддилар ҳамда бир гуруҳ хотин-қизлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий, ҳуқуқий, оилавий ва бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уни ҳал этиш чоралари кўриб чиқилди.
