“Миллий қадриятлар атласи” китоби тақдимот қилинди
2026-04-25 17:40:00 / Янгиликлар
“Миллий қадриятлар атласи” китоби тақдимот қилинди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида “Миллий қадриятлар атласи” китоб-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими бош мутахассиси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг Янгиҳаёт тумани бўлинмаси раҳбари томонидан мазкур асар академия курсантлари ва ўқитувчиларига таништирилди.
Маълумот учун, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан нашр этилган ушбу китобда миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримиз ҳақида илмий ҳамда таҳлилий маълумотлар жамланган. Асар хориждаги элчиларимиз фаолиятида ҳам муҳим қўлланма вазифасини ўтайди.
Тақдимот якунида “Миллий қадриятлар атласи” китоби академия кутубхонасига совға қилинди.
