Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилмоқда
2026-04-23 17:35:00 / Янгиликлар
Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилмоқда

Янгиҳаёт туманида ажрим кўрсаткичи ошган маҳаллаларда оилавий муносабатларни ўрганиш ва ажримларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Хусусан, куни кеча Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссияси аъзолари иштирокида Хўжа Учқун маҳалла фуқаролар йиғинида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилди.
Суҳбат давомида оилаларнинг дуч келаётган келишмовчиликлари ўрганилиб, вазият муҳокама қилинди. Шунингдек, мутахассислар томонидан оилавий қадриятлар мустаҳкамлиги, оила жамиятнинг муҳим бўлаги эканлиги ҳақида тушунтиришлар берилди.
