Ёшлар етакчиларининг фаолияти сарҳисоб қилинди
2026-04-07 17:25:00 / Янгиликлар

Ёшлар етакчиларининг фаолияти сарҳисоб қилинди
Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида туман ҳокими бошчилигида навбатдаги танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди. Унда туман солиқ инспекцияси бошлиғи, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда туманда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, ҳудудни ривожлантириш чора-тадбирлари ва белгиланган режалар ижроси муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилиш давомида жорий йилнинг 1-чораги давомида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ишлар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, маҳаллалардаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ёшларни касб-ҳунарга жалб қилиш масалалари ҳам йиғилиш кун тартибида муҳокама қилинди.
