“Йўл харитаси” доирасидаги вазифаларнинг бажарилиши таҳлил қилинди
2026-04-08 17:15:00 / Янгиликлар

Бугун Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Янгиҳаёт туманида бўлиб, Тошкент давлат юридик университети ректори, туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман солиқ инспекцияси бошлиғи ва масъуллар ҳамроҳлигида ҳудудларда ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганишлар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–1-сон қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, шунингдек, ишчи гуруҳ фаолияти таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, ўрганишлар давомида “Янги Турмуш” ҳамда “Янги Чоштепа” маҳаллаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–1-сон Қарори ижроси ҳамда тасдиқланган “Йўл харитаси” доирасидаги вазифаларнинг бажарилиши таҳлил қилинди.
