Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг Иккинчи чақириқ йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди
2026-03-07 11:50:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг Иккинчи чақириқ йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди
Дастлаб, сессияда “Чортоқ” маҳалла ҳудудида ўтказилган “Ижтимоий профилактика ҳафталиги” юзасидан туман ҳокимининг ахбороти тингланди. Мас’ул раҳбарлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли муаммоларини ҳал қилишда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 695-сон қарорининг ижроси ҳамда Янгиҳаёт тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда фаолияти бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.
Шунингдек, Янгиҳаёт тумани ҳудудидаги ички ё‘лларни 2026-йилда та’мирлаш ишлари бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш, Янгиҳаёт туманида 2026-йил давомида аҳоли бандлигини та’минлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш дастурини тасдиқлаш масалалари ҳам сессия кун тартибидан ўрин олди.
