3-сонли умумтаълим мактабида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
2026-03-11 11:40:00 / Янгиликлар
3-сонли умумтаълим мактабида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

3-сонли умумтаълим мактабида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Янгиҳаёт туманидаги таълим муассасаларида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида «Уч авлод учрашуви» ташкил этилмоқда.
Хусусан, бугун 3-сонли умумтаълим мактабида «Нуроний» жамғармаси туман бўлими бошлиғи ҳамда масъуллар бошчилигида маҳалла фаоллари ва ёшлар учун «Уч авлод учрашуви» ташкил этилди.
Учрашувда ёши улуғ нуронийлар ўзларининг ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида кўрган-кечирган қийинчиликлари, шунингдек бугунги кунда ёшларнинг таълим-тарбияси йўлида яратилаётган имкониятлар ҳақида сўзлаб, ёш авлодга қимматли тавсия ва насиҳатлар бердилар.
