Ёшлар билан учрашув ўтказилди
2026-01-09 16:30:00 / Янгиликлар

Янгиҳаёт туманида ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларни қийнаётган масалаларни бартараф этиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугун Тошкент туризм ва маданий мерос техникумида Янгиҳаёт тумани ҳокими ўринбосарлари томонидан маҳаллаларда истиқомат қилувчи 80 нафарга яқин ишсиз ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида туман ҳокими ўринбосарлари ҳар бир ёш билан якка тартибда суҳбатлашиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади. Шунингдек, ёшларга тумандаги ташкилот ва корхоналарда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Бундан ташқари, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларга бугунги кунда улар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар берилди.
