Мактабгача таълим тизимидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
2025-11-25 09:50:00 / Янгиликлар
Мактабгача таълим тизимидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

📍 Янгиҳаёт туманининг 122-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида Кореянинг КОИCА агентлиги билан ҳамкорликда ўйинга йўналтирилган таълим бўйича ўқув машғулотлар ўтказилди.
👩🏻🏫 Машғулотлар давомида КОИCА волонтёрлари болалар билан интерактив ўйинлар, ижодий топшириқлар ва нутқини ривожлантиришга қаратилган услублардан фойдаланишди. Шунингдек, дарс жараёнида кичкинтойларнинг фикрлаши, қизиқиши ва фаоллигини оширишга хизмат қиладиган машқлар намойиш этилди.
💠 Бундан ташқари, жараёнларни КОИCА агентлиги вакиллари, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари ҳамда Янгиҳаёт тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи бевосита кузатиб борди. Улар машғулотнинг ташкил этилиши ва ўқув жараёнининг сифатини баҳолашди.








