«Ёш кимёгар » болалар оромгоҳи
2025-04-23 16:35:00 / Янгиликлар

«Ёш кимёгар » болалар оромгоҳини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида реконструкция қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳаси бўйича эълон!
Маълумки сўнгги йилларда мамлакатимизда хусусий секторга берилаётган эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Зеро, давлат томонидан кўрсатиладиган баъзи хизматларнинг хусусий секторга ўтказилиши нафақат мазкур соҳада кўрсатиладиган хизмат сифатини ошишини, балки бюджет мабълағларининг самарали сарфланишини ҳам таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2024 йилдаги "Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 720-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги низом 11-бандида, аҳолининг, товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмол қилувчиларнинг, улардан фойдаланувчиларнинг манфаатларини инобатга олиш мақсадида ваколатли давлат органининг талабига биноан ДХШ лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари билан бирга тайёрланиши лозимлиги қайд этилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жойлашган ”Ёш кимёгар” болалар оромгоҳини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида реконструкция қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлигини маълум қилади.
Лойиҳа доирасида хусусий сектор маблағлари ҳисобидан оромгоҳдаги мавжуд бино-иншоотларни реконструкция қилиш, янги корпус қуриш, моддий-техник базасини янгилаш, трансформаторлар ва электр кабелларини янгилаш ҳамда қуёш панелларини ўрнатиш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Мазкур тадбирлар натижасида оромгоҳда болалар мароқли дам олишлари учун шароитларнинг яхшиланиши хизмат кўрсатиш сифатининг сезиларли даражада ошиши ҳамда юқори хизмат сифатидан бирдек баҳраманд бўлиш имкониятини яратади.
Малумот учун: Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, оромгоҳ бошқарувининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий секторга берилиш ,Давлат бюджетига ҳеч қандай қўшимча харажатлар келтириб чиқармайди, аксинча уларга кўрсатиладиган хизмат сифати сезиларли даражада яхшиланади.
Шунингдек, лойиҳа объектлари (Ёш кимёгар болалар оромгоҳи) хусусий шерикка ишончли бошқарув асосида вақтинча фойдаланишга берилади. Бунда, лойиҳа объектларидан кредит олиш учун гаров сифатида фойдаланилишига йўл қўйилмайди.
ДХШ тўғрисидаги битим муддати тугагач, лойиҳа объектлари (янги қурилиши режалаштирлган бинолар билан биргаликда) давлат шеригига қайтарилади.
Мазкур лойиҳа бўйича фикр-мулоҳазаларингиз мавжуд бўлган тақдирда, қуйида келтирилган электрон манзилларга мурожаат қилишингизни сўраймиз:
