"Эко-Кластер" МЧЖга ташувчи махсус техникалар топширилди
2025-04-08 16:25:00 / Янгиликлар

Хоразм вилояти шаҳар ва туманларида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш қамровини ошириш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида "Эко-Кластер" МЧЖ га лизинг асосида 5 та чиқинди ташувчи махсус техникалар топширилди.
Эндиликда Шовот, Хива туманлари ва Хива шаҳрида ушбу йўналишда хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади. Маълумот учун, ушбу техникалар Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида олиб келинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
