Ёш китобхонларга Президент совғаси - БЙД Чазор електромобиллари топширилди
2025-04-05 14:30:00 / Янгиликлар

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида ”Ёш китобхон” танловининг 2024-2025 йиллардаги мавсум ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ғолиблар билан танишинг;
• Дилбархон Ҳайдарова — Тошкент шаҳар “Бўз” маҳалласидан 10-14 ёш тоифаси ғолиби. Отаси Бўронов Фирузбек, ҳисобчи.
• Ўғилжайрон Халдурдийева — Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани “Калтаминор” маҳалласидан 15-19 ёш тоифаси ғолиби. Тошкент шаҳри Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси. Отаси Сўюнов Aбажан, якка тадбиркор. Деҳқончилик билан шуғулланади.
• Мафтуна Очилова — Хоразм вилояти, “Нурли ҳаёт” маҳалласидан 20-30 ёш тоифаси ғолиби. Онаси Очилова Дилдора, нафақада.
Барча ғолиб китобхонларни ва уларнинг ота-оналарини чин юракдан табриклаймиз!


