“Аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва аёллар овози:
2025-04-10 18:05:00 / Янгиликлар

- Аёллар гуруҳини ташкил этиш, ички жамғармалар ва бизнес-режа тузиш бўйича фикр-мулоҳазалар;
- Бизнесни рўйхатдан ўтказиш, солиққа тортиш, аёллар дуч келадиган муаммолар ва уларнинг ечими;
- Лойиҳанинг оила даромадига таъсири, маҳаллий бозорлар билан алоқалари
М.Нурматова томонидан таъкидланганидек, Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, улар учун қатор имкониятлар, имтиёзлар ва шарт-шароитлар яратиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Юртимиздаги қишлоқ аёлларинининг иқтисодий имкониятларини ҳам кенгайтириш, уларни жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши, ҳар бир соҳага жалб этилиши борасида тизимли ва кенг кўнгламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада ҳалқаро ташкилотлар билан ҳам ҳамкорликларни йўлга қўймоқдамиз.
Жумладан, Жаҳон банкининг Япония Ижтимоий тараққиёт жамғармаси гранти ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида бажариладиган қишлоқ аёлларининг бизнес кўникмалар ва иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган “Қишлоқ аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” халқаро лойиҳасини амалга ошириш учун танлов ўтказилди. Бу нима дегани? Бу қишлоқ аёллари учун янги имкониятлар эшиги очилиши, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали турмуш шароитини яхшиланиши, оила тотувлиги учун маълум бир қисмидаги улушидир.
Лойиҳанинг асосий мақсади - ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни тадбиркорликка ўргатиш орқали турмуш тарзини яхшилашдан иборатдир.
Ушбу танловда 10 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари катта қизиқиш билан иштирок этишди. Жаҳон банки томонидан қўйилган талаблар асосида ўтказилган танловда Жиззах вилояти “Istiqlol avlodi” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Фарғона вилояти “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази нодавлат нотижорат ташкилоти ғолиб деб топилди.



