Халқаро ҳамкорлик
2025-04-03 18:00:00 / Янгиликлар

Қўмита раиси томонидан учрашув давомида Ўзбекистон Республикасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган ислоҳотлар бўйича атрофлича маълумотлар берилди.
Айниқса, Жаҳон Банки таҳлилларига кўра, Ўзбекистон охирги йилларда гендер тенглигига эришиш ислоҳотлари билан катта муваффақиятга эришган дунёнинг беш мамлакати қаторидан ўрин олгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни тобора ортиб бораётганлиги, қонунчиликка депутатликка номзодларнинг камида 40 фоизи аёллар бўлиши тўғрисидаги норманинг киритилиши натижасида Қонунчилик палатаси депутатларининг 38 фоизи, Сенат аъзоларининг қарийб 27 фоизи, маҳаллий кенгашлар депутатларининг 32,6 фоизи хотин-қизларни ташкил этаётганлиги ва раҳбар аёллар улушини оширишга қаратилган ислоҳотлар жадал давом этаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ушбу маълумотлар меҳмонлар томонидан эътироф этилди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган 10 га яқин таклифларни, жумладан, ишбилармон аёл ва қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, швед томони билан ҳамкорлик ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш; хотин-қизлар таълими соҳасида ҳамкорлик масалаларини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашинувларни кенгайтириш, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларда хотин-қизларнинг фаоллигини таъминлаш каби таклифларни кенг муҳокама қилдилар.
Меҳмонлар томонидан айтиб ўтилганидек, Швеция парламенти 349 нафар депутатдан иборат бўлиб, шундан 157 нафари (45%)ни аёллар ташкил қилади.








