Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўлида янги қадамлар
2025-04-03 15:30:00 / Янгиликлар

Туман (шаҳар) ва маҳаллалар кесимида таҳлил қилиш ва вазифаларни белгилаб олиш руҳида ўтган йиғилишда “Ҳамроҳ” тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар; Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида хотин-қизларни ўқитиш ишларининг бориши; Касаначилик ва хонадонларда уй меҳнати билан шуғулланувчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари кенг таҳлили қилинди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан “Ҳамроҳ” хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси” бош директори Д.Нурматова, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари А.Муратов, Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари Г.Рашидова, Микрокредитбанк бошқаруви раиси ўринбосари Ш.Ибрагимова, Миллий банк бошқарув раиси ўринбосари Б.Рихсиев, Турон банки бошқарув раиси ўринбосари Д.Ибрагимова, Узсаноатқурилишбанк бошқарув раиси ўринбосари Ш.Якубов, Бизнесни ривожлантириш банки департамент раҳбари А.Хасанов, Асака банки департамент раҳбари М.Ахмеджанов, Агробанк департамент раҳбари Ғ.Норбоевлар сўзга чиқиб, ўзлари масъул бўлган йўналишларда амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, галдаги вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Айрим камчиликлар, суст бораётган жиҳатларни жадаллаштириш, хотин-қизларни тдбиркорликка йўналтириш, фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган аёлларга кўмаклашиш борасида маҳаллалар кесимида ишлаш бўйича Бош вазир ўринбосари томонидан тегишли топшириқлар берилди.









