Оила ва хотин-қизлар қўмитасида Коррупцияга қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар жараёнидан қисқа лавҳалар
2025-04-01 18:50:00 / Янгиликлар

- Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича СИЁСАТИ;
- қўмита тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича НИЗОМ;
- ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича ЙЎРИҚНОМА;
- коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитишни ташкил этиш бўйича ЙЎРИҚНОМА ва ҳакозо.
Қўмитанинг 15.07.2024йилдаги “Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизимида ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш ва одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 94-сон буйруғига асосан Оила ва хотин-қизлар қўмитасида Одоб-ахлоқ комиссияси таркиби (9 нафардан иборат) ташкил этилди ва бугунги кунда ушбу комиссия фаолият кўрсатиб келмоқда.
2024 йилда жами 4 та Қўмитанинг ички буйруғи, 11 та ички идоравий ҳужжатлар, вазирлик ва идоралардан келиб тушган хатлар ижроси бўйича 39 та жавоб хатлари, Қўмитанинг ҳудудий бўлинмаларига 31 та топшириқ хатлари, 7 та баённома ва 9 та чора-тадбирлар режаси тайёрланди ва ижрога қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.06.2024йилдаги Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида” Қонун ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-210-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2024йилдаги 12/1-1873-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 28.06.2024йилдаги
19/2-136180-24-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 16-30-июл кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари оила ва хотин-қизлар бошқармаларида хизмат сафарида бўлиб, вилоят бошқармалари ҳамда туман-шаҳар бўлимлари ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашуви ва коррупциявий ҳолатларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ташкил этиш мавзуларида ZOOM орқали йиғилишлар ўтказилиб, уларга тегишли тушунтиришлар берилди ҳамда амалий-услубий ёрдам кўрсатилди.
Қўмита тизимида манфаатлар тўқнашуви ва коррупциявий ҳолатларни олдини олиш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида “Манфаатлар тўқнашувига оид” ишлаб чиқилган саволлар бўйича тест синовлар олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
6 июлдаги ПҚ-5177-сонли қарори 11-бандида, 2022 йил
1 январдан бошлаб давлат хизматида ҳалоллик стандарти “ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида давлат хизматчиларини мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича махсус ўқув курсларида ўқитиш ҳақида белгиланган топшириқ ижросини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2024 йил
17 апрелдаги 02-07/2243-сонли хатига асосан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси марказий аппарати ходимларининг
12 нафари Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқарув академиясида жорий йил 23-24 сентябр кунлари махсус ўқув курсида ўқитилди.
2024 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Т.Нарбаева раислигида ўтказилган кенгаш мажлисининг 16-сонли баённомаси 1-банди, 2-иловасида ““9 Декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизимида жорий йилнинг 25-октябрдан 25-ноябрга қадар коррупцияга қарши курашиш ойлигини ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқилди ва ҳудудларда мазкур дастурдаги тадбирлар жараёнлари мунтазам равишда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ижтимоий тармоғи ва Қўмитанинг веб-сайтида ёритиб борилиши йўлга қўйилди.
Қўмита тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Очиқлик индекси бўйича яратилган республика платформасида ҳар чорак якунида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маълумотлар, яъни маблағларнинг сарф-харажатлари, номзодларни ишга қабул қилиш жараёни, хизмат сафарлари ва бошқа маълумотлар ёритиб борилади.









