Жорий йилдаги асосий вазифалар, муҳим чора-тадбирлар муҳокама қилинди
2025-01-08 13:05:00 / Янгиликлар

Йиғилишда “Аёллар дафтари”нинг янги босқичини холис, шаффофлик асосида ташкил қилиш;
муаммоли оилалар билан манзилли ва, албатта, натижали ишлаш;
Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳиблари фаолиятини пухта мониторинг қилиш, давлат ва жамият ҳаётида фаоллик кўрсатиб келаётган совриндорлар ҳақида турли медиа контентлар яратиш ва кенг тарғиб қилиш; Республика комиссияси фаолияти жараёнларини шаффоф ва самарали ташкил қилиш;
турли давлат мукофоти олган хотин-қизлар ҳақида соҳалар кесимида маълумотлар ва материаллар тайёрлаш, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилиш;
“Тўмарис издошлари” тадбирларини оммалаштириш, тегишли ҳамкор вазирлик ва идоралар билан биргаликда жорий йилда ўтказиладиган ушбу йўналишдаги тадбирларни таъсирчан ҳамда кенг қамровли тарзда ташкил қилиш;
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати ўтказиладиган тадбирларни юқори даражада ташкил қилиш;
Барча бўлимлар доимий ҳамкорлик қиладиган вазирлик ва ташкилотларлар билан ҳамкорлик чора-тадбирларини тайёрлаш ва ижрога қаратиш;
Оила кодексига киритиладиган тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар;
халқаро ҳамкорлик масалаларини янада жонлантириш;
фаолиятга илғор хорижий тажрибаларни татбиқ қилиш;
миграциядаги хотин-қизлар ва уларнинг оилалари, фарзандлари билан ишлаш;
“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти олимларининг ишланмаларини амалиётга жорий қилиш каби муҳим вазифалар муҳокама қилинди. Зарурий чора-тадбирлар белгиланди.
Қўмита раиси томонидан алоҳида таъкидланганидек, “Бугун тизимда амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳалар оилалар фаровонлиги, аёлнинг оилада ҳам, жамиятда ҳам бахтли бўлишига муайян даражада ҳисса қўшиши керак”.
Шунингдек, жойларда ижтимоий фаол, давлат ва жамият тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшишни муқаддас бурч деб билувчи кўп минг сонли хотин-қизларнинг бой ҳаётий ва амалий тажрибасини ҳаётга татбиқ этиш, аёлнинг жамиятдаги ролиши ошириш Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари, маҳалла фаоллари олдида турган муҳим вазифалардандир.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси
Ахборот хизмати



