“Йил аёли” миллий танлови республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими
2024-12-28 19:25:00 / Янгиликлар
Халқимизни рози қилишдек олий мақсадга эришиш учун хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг муҳим йўналишларидан бирига айланди”.
Куни кеча бўлиб ўтган “Йил якуни” танлови мамлакатимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва эътирофнинг бир рамзидир.
“Йил аёли” танловининг туман (шаҳар) босқичларида республика бўйича жами 3 091 нафар аёллар белгиланган 3 та шарт асосида иштирок этишди.
Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида 208 та туман (шаҳар)лардан жами 1 146 нафар аёллар белгиланган 3 та шарт асосида иштирок этиб, натижаларга кўра улар орасидан 151 нафар хотин-қизлар тегишли номинациялар бўйича танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Республикада 16 нафар иштирокчилар ғолиб бўлдилар.
Тантанали маросимда Олий Мажлис Сенати раиси Т.Норбоева мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аёлни улуғлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб, танлов ғолибларини табриклади ва келгуси фаолиятида муваффақият тилади.
“Йил аёли” миллий кўрик-танловининг Республика босқичида 12 та номинациялар соҳибларига ноутбук, диплом, статуэтка ва гулдасталар тақдим этилди.
Номинациялар ғолиблари:
“Йилнинг энг ватанпарвар аёли” - Аралова Дилноза Амировна (Жиззах вилояти, ДХХ чегара қўшинлари 9113 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси);
“Йилнинг энг фаол олима аёли” - Мухторова Азиза Эркиновна (Тошкент шаҳри Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректор маслаҳатчиси, психология фанлари доктори, профессор);
“Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли” - Насриддинова Шохида Тауфиковна (Тошкент шаҳри, “MILK FOODS TRADE” МЧЖ директори);
“Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” - Султанова Дилшода Намазовна (Самарқанд вилояти, Самарқанд давлат Архитектура ва қурилиш университети “Тасвирий санъат” кафедраси профессори)
“Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли” - Волинскова Надежда Владимировна (Тошкент вилояти, Олмалиқ “Аммофос-Махсам” АЖ бош технологи);
“Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси” - Кенжаева Сайёра Сайфудиновна (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси);
“Йилнинг энг яхши уй бекаси” - Хошимова Фаридахон Тохиржоновна (Андижон вилояти, уй бекаси);
“Йилнинг энг жонкуяр устози” - Хайдарова Сожида Тухтаевна (Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Таълим ташкилотларида тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш шўъбаси методисти)
“Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” - Ражабова Мамлакат Икромовна (Бухоро вилояти, Ромитан тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси);
“Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” - Эгамова Саодатхон Абдумаликовна (Наманган вилояти, Уйчи тумани ММТБга қарашли 23-сонли мактаб қошидаги “Наманган қалқон махсус гуруҳ” НТМ директори)
“Йилнинг энг яхши чилангар аёли” - Муллаева Парвина Ворисовна (Сирдарё вилояти “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти “Фарход гидро электростанцияси” филиали электрмашиналар цехи гидротурбина қурилмаларини таъмирловчи чилангар )
“Энг фаол яшил макон тарғиботчиси” - Насирдинова Нодирахон Абдугаппаровналар (Андижон вилояти, “Гуллар ва ландшафт” МЧЖ раҳбари) тақдирланди.
“Йил аёли” миллий танлови ғолиблари:
Олий соврин Гран-при соҳиби - Пальванова Нигора Бекбергеновна (Қорақалпоғистон Республикаси, Олимпиа ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий маҳорат мактаби мураббий ўқитувчиси) Президент совғаси“CHEVROLET ONIX” автомобили, диплом, статуэтка ва гулдаста;
1-ўрин - Машарипова Манзура Каримовна (Хоразм вилояти Гурлан туман 36-сон мактабгача таълим муассасаси мудираси, “Гурлан экспорт” масъулияти чекланган жамияти раҳбари) БҲМнинг 50 баравари, диплом, статуэтка ва гулдаста;
2-ўрин - Хайруллаева Зебинисо Зикиреевна (Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар “Тантана текстиль” масъулияти чекланган жамияти раҳбари) БҲМнинг 40 баравари, диплом, статуэтка ва гулдаста;
3-ўрин - Эшимова Ўралтош Жумаевна (Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бўлими бошлиғи, подполковник) БҲМнинг 30 баравари, диплом, статуэтка ва гулдаста билан тақдирланди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати раиси Т.Норбоева, Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Маҳкамова, Олий Мажлис палаталари вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нодавлат, нотижорат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчиликдан иборатдан 700 нафардан ортиқ меҳмонлар иштирок этди.
Уларнинг 140 нафарини ҳудудларда ортиқ йил давомида оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида фаол иш олиб борган турли соҳалар масъуллари, меҳнат фахрийлари ташкил этди. Тадбирда шунингдек, 10 дан ортиқ ОАВ вакиллари иштирок этди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ахборот хизмати