4 587 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди.
2024-06-17 11:00:00 / Янгиликлар

Вазирлар Маҳкамасининг “Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш ҳақида”
2022 йил 9 июндаги 322-сонли қарорига мувофиқ,
208 та туман (шаҳар)ларда мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларга тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлари таркиби тасдиқланди.
1-31 май кунлари мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган, лекин олий маълумотга эга бўлмаган, ўрта махсус ёки профессионал таълим муассасаларини тамомлаган 4 777 нафар талабгор томонидан тавсиянома олиш учун аризалар, Низом талабларига мувофиқ, хотин-қизлар.уз электрон платформасига киритилди.
1-7 июнь кунлари туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан аризалар Низом талаблари асосида кўриб чиқилиб, хулосалар берилди.
Шунингдек, туман (шаҳар) оила ва xoтин-қизлар бўлимлари томонидан, талабгор xoтин-қизларга тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида буйруқлар расмийлаштирилди.
Оила ва xотин-қизлар қўмитаси томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, талабгорларга тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида қўмита раисининг жорий йил 14 июндаги 80-сонли буйруғи қабул қилинди.
Унга кўра Республика бўйича жами 4 587 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди, 190 нафар талабгорга тавсиянома бериш рад этилди.
Энг кўп тавсиянома берилган ҳудудлар Фарғона (566 та), Тошкент вилояти (447 та), Қашқадарё (405 та), Тошкент шаҳри (376 та), Андижон (371 та), Самарқанд (358 та).
Туман-шаҳарлар кесимида энг кўп Фарғона шаҳри (75 та), Навоий шаҳри (66 та), Нукус шаҳри(58 та), Олмалиқ шаҳри (47 та) Олмазор тумани (47 та), Қува (44 та), Андижон шаҳри(46 та), Қарши тумани (45 та), Поп (45 та), Самарқанд шаҳри (44 та), М.Улуғбек (44 та), Янгиҳаёт (44 та), Қибрай (44 та), Беруний тумани (43 та), Кармана (43 та), Юнусобод (43 та), Гулистон тумани (42 та), Сергели(42 та), Гулистон шаҳри (41 та) да тавсиянома берилди.
Йўналишлар кесимида нисбатан кўп Бошланғич таълим, даволаш иши, мактабгача таълим, бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишлари бўйича тавсияномалар берилди.
Қўмитанинг тавсиянома бериш, шунингдек, тавсиянома беришни рад этиш тўғрисидаги 80-сон буйруғи xoтин-қизлар.уз электрон платформасига жойлаштирилди ва туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳамда ишчи гуруҳларига талабгорларни хабардор қилиш учун юборилди.
Шунингдек, талабгорларнинг мобил телефон рақамига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилди.



