Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ҚХРХЖ) иштирокидаги “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)” инвестиция лойиҳаси бўйича МАЪЛУМОТ
1. Лойиҳани амалга ошириш бўйича қарор: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 майдаги ПҚ-172 сонли қарори.
2. Лойиҳа мақсади: Асосий мақсади кичик сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасида қашшоқлик даражасини камайтириш ва кичик хўжаликларда иқлим ўзгаришининг таъсирини юмшатиш.
3. Лойиҳа ҳудуди: Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё
ва Сурхондарё вилоятлари;
4. Лойиҳанинг умумий қиймати: 53,01 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилади, шу жумладан:
- ҚХРХЖ жами маблағи – 37,8 млн АҚШ доллари, шундан имтиёзли кредит маблағи – 30,0 млн ҳамда кредит маблағи – 7,8 млн доллар АҚШ доллар;
- Ўзбекистон Республикаси улуши – 9,27 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар (солиқ, божхона ва офис ижара харажатлари тўловлари кўринишидаги 3,69 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар, инвестиция даврида молиявий харажатлар кўринишидаги 5,58 млн АҚШ доллари эквивалентида);
- Бенефициарлар улуши – 5,94 млн. АҚШ доллар эквивалентидаги маблағлар;
Қарз битими имзоланган сана: 2025 йил 24 апрелда Ўзбекистон Республикаси ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ўртасидаги Имтиёзли кредит битими (Loan No 200000521) ҳамда Кредит битими (Loan No 200000522) имзоланган.
Техник иқтисодий асоснинг (ТИА) мавжудлиги: 2025 йил
14 майдаги ПҚ-172 сонли қарор билан тасдиқланган.
Лойиҳани амалга ошириш муддати: 7 йил (2025-2031 йй).
Лойиҳа бўйича ҳолат:
Лойиҳа доирасидаги имтиёзли кредит маблағлари 15,54 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.
Ушбу маблағлар бўйича 9,0 млн. АҚШ долларига тижорат банклари билан Қайта кредитлаш Битимлари имзоланган. Шундан;
АТ Халқ банки-2,0 млн. АҚШ доллари,
АТ Алоқабанк-4,0 млн. АҚШ доллари,
ЧЭКИ “Хамкорбанк” АТБ-3,0 млн.
ҚХРХЖ нинг 2025 йил 9-12 декабрдаги Миссиясининг ташрифи бўйича тақдим этган Эслатма хатига (Памятная записка) асосан лойиҳанинг компонентлар доирасида амалга ошириладиган тадбирлар 2026 йилдан бошланиши таъкидланган.
Лойиҳанинг 1-компоненти доирасида белгиланган тадбирларни амалга оширишда техник ёрдам кўрсатиш мақсадида Консультант компания ёллаш бўйича 2025 йил 20 октябрда эълон берилган тендер савдолари якунлари бўйича танланган Консультант компания билан шартнома 2025 йил 30 декабрда имзоланди.
2026 йил 11 февралда лойиҳа доирасида базавий тадқиқот ўтказиш учун консалтинг компания танлаш мақсадида тендерга эълон берилди. Ҳозирда тендерда ғолиб деб топилган ташкилот билан шартнома имзоланди. Жорий йил май-июнь ойларида лойиҳа ҳудудларида базавий тадқиқот ишларино олиб бориб, июнь ойи оҳирида якуний ҳисобитини киритиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, сут йиғиш шаҳобчаларини ташкил этиш бўйича лойиҳа талабларига мос келувчи лойиҳа ташаббускорларини рўйхатини шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда лойиҳани амалга оширилиши кўзда тутилган вилоят ҳокмиликларига тегишли мурожаатлар юборилган. Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Джиззах ва Сирдарё вилоят ҳокимликлари томонидан ташаббускорлар рўйхати тақдим этилди, йил якунига қадар ушбу ҳудудларда пилот тариқасида 1 тадан (жами 5 та) сут йиғиш пунтлари ўрнатилади.
