Импорт гўшт текширувдан ўтказилмоқда
2025-09-19 10:15:00 / Янгиликлар

Пойтахтимиз бозорларида сотилаётган импорт гўштининг сифати ва хавфсизлиги қатъий назорат қилинмоқда.
Жумладан, қўмита ҳузуридаги Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази мутахассислари белгиланган тартибда импорт гўштидан намуналар олиб, ветеринария-санитария меъёрларига асосан лаборатория таҳлиллари ўтказмоқда.
Таъкидлаш керак, лабаратория таҳлиллари натижасида бозорларда сотилаётган импорт гўштининг истеъмолга яроқсизлиги аниқланмади.



