Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади
2025-09-06 14:00:00 / Янгиликлар
“Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–153-сон Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2026-йил 1-январдан:
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (бундан пахта ва ғалла мустасно) реализацияси учун ҚҚСнинг “нол” ставкаси жорий қилинади;
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига (бундан пахта ва ғалла мустасно) ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 3 кунда автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.
