Кимёвий перепаратларнинг асалариларнинг оммавий нобуд бўлишига таъсири бўлиши мумкин
2025-07-19 14:05:00 / Янгиликлар

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда республикамиз ҳудудида, хусусан, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида асалари оилаларининг кўплаб нобуд бўлаётганлиги кўрсатилган турли хабарлар тарқалмоқда.
Қўмита томонидан, мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази ва унинг Фарғона ҳамда Сурхондарё вилоятлари ҳудудий марказлари мутахассислари томонидан жойларда зарарланган асаларилардан намуналар олиниб, ветеринария лабораторияларида диагностик текширувлар ўтказилди.
Текширув натижаларига кўра, асалари оилаларининг нобуд бўлиши юқумли касалликлар натижасида эмаслиги, яъни асалари оилалари орасида юқумли касалликлар тарқалмаганлиги тасдиқланди. Бугунги кунда эпизоотик барқарорликка эришилган.
Олинган хулосалар шуни кўрсатмоқдаки, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида асалари оилаларининг кўплаб нобуд бўлишига пахта далаларига сепилаётган кимёвий перепаратлар сабаб бўлиши мумкин.
Ўрганиш давомида ҳеч қандай вирусли ёки бактериологик касалликлар бўлмаганлиги ва кўп йиллардан бери мазкур вилоятларда асалари касалликлари кузатилмаганлиги аниқланди.
