Оммавий юриш марофони бошланди.
2025-04-14 10:15:00 / Янгиликлар

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети да “Соғлом ҳаёт – фаровон келажак гаровидир” шиори остида университет профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг футбол, волейбол, шахмат ва стол тенниси турларидан “РЕКТОР КУБОГИ” спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, бугун профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлардан иборат 1000 нафардан зиёд спортсеварлар иштирокида оммавий юриш марафонига старт берилди. Ушбу спорт маросимида университет ректори, профессор Худойназар Юнусов бошчилигида очиқ спорт майдонида бадантарбия машқлари бажарилди.




