Чорвачилик соҳасида Мўғилистон билан ҳамкорлик давом этади
2026-05-19 17:05:00 / Янгиликлар

🔵 Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори Ориф Бўтаев Мўғулистоннинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дааданкҳуу Батбаатар билан учрашди.
🟢 Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида чорвачилик соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболдаги устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан,
🩷 Мўғулистондан импорт қилинган 104 минг бош Баят зотли қўйларнинг мамлакатимиз иқлимига муваффақиятли мослашгани, шунингдек, маҳаллий зотлар билан селекция қилиниши натижасида юқори самарадорлик кўрсаткичларига эришилаётгани алоҳида таъкидланди.
🟡 Музокаралар чоғида ҳамкорликни янада кенгайтириш жумладан жорий йилда ҳам Баят қўйларини олиб келиш масалалари муҳокама қилинди.



